ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси номи маълум

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Европа чемпионлар лигасида олтинчи турнинг энг яхши футболчиси мақомига сазовор бўлди. 

Франциялик форвард "Брюгге"га қарши (4:1) ўйинда дубль қайд этди. Шунингдек, битта голли узатма муаллифига айланди. 

Эслатиб ўтамиз, номзодлар қаторидан "Лилль" футболчиси Жонатан Иконе, "Вильярреал" ўйинчиси Арно Жанжума ва "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн каби футболчилар жой олганди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×