ЕЧЛдаги ўйин олдидан МЮнинг 2 етакчиси сафдан чиқди

Европа Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган баҳсни "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида ўтказади. Манкунияликларга "Вильярреал" рақиблик қилади.

Мазкур беллашув олдидан "қизил иблислар"нинг икки етакчи ҳимоячиси сафдан чиқди. Маълумотларга қараганда, Харри Магуайр ҳамда Люк Шоу ЕЧЛ доирасидаги муҳим беллашувни ўтказиб юборади.

Ҳар икки футболчи АПЛ сўнгги турида "Астон Вилла"га қарши учрашувда жароҳат олиб, биринчи бўлимдаёқ сафдан чиққан эди. Жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшернинг маълум қилишича, Магуайр тахминан 2 ҳафта майдонга туша олмайди. Шоу эса, нисбатан тезроқ сафга қайтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар ўтган мавсум Европа лигаси финалида тўқнаш келган ва унда "Вильярреал" пенальтилар сериясида 11:10 ҳисобида зафар қучганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар