Асосий мазмунга ўтиш

Эдуардо Камавинга "Хетафе"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Футболчи бугун қайдномадан чиқарилган

"Реал" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга тиш билан боғлиқ муаммолар сабаб "Хетафе"га қарши учрашувда иштирок этмайди.

Чемпионлар лигасида "Бенфика"га қарши жавоб баҳсида (2:1) француз футболчиси жамоадоши Рауль Асенсио билан тўқнашиб кетган эди. Испаниялик ҳимоячи майдондан носилкада олиб чиқилган.

"As" нашри хабарига кўра, Камавинга шанба куни шошилинч тарзда стоматологга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Шу боис, унинг бугунги ўйиндаги иштироки сўроқ остида эди.

Бугун эрталаб Эдуардо расман қайдномадан чиқарилди ва "Реал"нинг "Хетафе"га қарши ўйини учун рўйхатга киритилмади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ