Элдор Адҳамов ва Азамат Исроилов янги мавсумда ҳам "Андижон"да ўйнайди

"Андижон" жамоаси аъзоси Элдор Адҳамов янги мавсумни ҳам шу клубда бошлайди. Футболчи "бургутлар" билан янги шартномага имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, универсал футболчи Азамат Исроиловнинг яна "Андижон" сафига қайтди. Бир ой илгари уни жамоани тарк этганлар қаторидаги рўйхатга киритилганди. Вазият ижобий тарафга ўзгариб, бош мураббий билан гаплашиб олганидан сўнг яна бир мавсум клуб шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!