Энди футболчиларимизга витаминлар етказиб берилади

  • 30 сентябрь, 2021, 16:13
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва “Nobel Pharm” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

photo_2021-09-30_13-13-58

Унда футболчилар учун махсус витаминизациялаштириш жараёнини ташкил этиш, мусобақалардан олдин фойдаланишга мўлжалланган хавфсиз ва таркибида допинг воситалари бўлмаган препаратларни ишлаб чиқариш, мусобақалардан кейин тикланиш учун мўлжалланган ҳамда жароҳатларни даволашда қўлланадиган воситаларни тайёрлаш ҳақида келишувга эришилди.

Шунингдек, бу борада препаратларнинг сифатига алоҳида эътибор қаратиш, ривожланган давлатларнинг тажрибаларини ўрганиб, уларни қўллаш масалалари муҳокама этилди.

photo_2021-09-30_13-13-58 (2)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!