Евро-2020. 5 та гол урган Испания 2-ўринни эгаллади, Левандовскининг дубли жамоасини қутқара олмади

Европа чемпионати 3-туридан ўрин олган навбатдаги икки ўйин якунланди. Улардан бирида Испания Словакияни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Киритилган голларга "қизил фурия" сафида Ляпорт, Сарабия, Торрес муаллифлик қилган бўлса, словакияликларнинг икки футболчиси ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

Мазкур квартетдаги иккинчи баҳс Швеция - Польша жамоалари ўртасида кечди. Унда номинал мезбонлар 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, Эмиль Форсберг икки голи билан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Польяклар таркибида Роберт Левандовски дубль қайд этиб тарози паллаларини тенглаштирди. Аммо ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Клаэссон аниқ зарбаси билан шведларга 3 очко келтирди.

Шу тариқа, 7 очко тўплаган скандинавияликлар пешқадам сифатида кейинги босқичга йўл олди. Иккинчи ўрин эса Испанияга насиб этди. 1 очко жамғарган Польша турнир билан хайрлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!