Евро-2020. Бугун сўнгги Жаҳон чемпионати ярим финалчилари ўзаро ўйнайди

Бир неча кун олдин бошланган Европа чемпионати етарлича воқеликларни тақдим этиб улгурди. Турнирнинг учинчи кунида қуйидаги жамоалар ўзаро беллашади:

Дастлаб, сўнгги жаҳон чемпионати ярим финалчилари яна бир бор муносабатларга ойдинлик киритиб олади. Асосий фаворитлардан бири Англия Модрич етакчилигидаги Хорватияга қарши майдонга тушади. Ўйин 18:00 да старт олиши режалаштирилган.

Шунингдек, 21:00 дан бошлаб Австрия - Шимолий Македония учрашуви бошланади. Кун дастурини 00:00 да старт оладиган Нидерландия ҳамда Украина жамоалари ўртасидани баҳс якунлаб беради. Барча учрашувлар атрофидаги янгиликларни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)