"Евро-2020". Испанияни пенальтилар сериясида мағлуб этган Италия ўз тарихида 4-марта финалга чиқди

Ҳозиргина “Евро-2020” ярим финал босқичидан ўрин олган Италия ҳамда Испания терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. 

60-дақиқада Федерико Кьеза ҳисобни очди. 80-дақиқада захирадан майдонга тушган Альваро Мората мувозанатни тиклади. Беллашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида бошқа гол киритилмади ва ғолибни аниқлаш учун пенальтилар серияси мурожаат этилди.

“Футбол лотереяси”да эса омад италияликларга кулиб борқди - 4:2. "Мовия гвардия"дан Локателлининг зарбасини Симон қайтарган бўлса, "қизил фурия" таркибида Ольмо (ноаниқ) ва Мората (дарвозабон) пенальтини голга айлантира олмади.

Шу тариқа, Италия ўз тарихида тўртинчи марта Европа чемпионати финалига чиқди. Роберто Манчини шогирдларининг финалдаги рақиби эса Англия - Дания учрашувидан сўнг маълум бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
07/07/2021 05:46
Мовий гвардия