Бу сафарги Европа чемпионати Италия терма жамоасининг иродали ғалабаси билан ниҳоя топди.

“Евро-2020” якунларига кўра маълум бўлдики, "Ювентус" футболчилари ушбу мусобақада ҳаммадан кўп гол урди. "Кекса синьора" аъзолари жами 39 та голга муаллифлик қилди. Айтиш керакки, биргина Роналдунинг ўзи 5 та гол урди ва мусобақа тўпурарига айланди.

Бу кўрсатгич борасида иккинчи ўрин "Реал"га насиб этди. “Қироллик клуби” футболчилари ушбу Европа чемпионатида жами 37 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Кучли учликни Мюнхеннинг "Бавария" клуби футболчилари якунлаб беришди. Улар ҳисобида 35 та гол мавжуд.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар