Европа лигаси. "Лацио", "Галатасарой" ва "Вест Хэм" ғалаба қозонди

Европа Лигаси 5-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар якунига етди. 

Москванинг "Локомотив" клуби майдонига сафар қилган "Лацио" ишончли ғалабани қўлга киритди. "Бургутлар" сафида Иммобиле пенальтини икки бор аниқ амалга оширди. Шунингдек, Педро Родригес яна бир голга муаллифлик қилди. 



Ўз майдонида "Вест Хэм"ни қабул қилган "Рапид" жамоаси 0:2 ҳисобида рақибга имкониятни бой берди. Инглиз клуби сафида Ярмоленко ва Нобл рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. 



"Галатасарой" - "Марсел" баҳси голларга бой бўлди ва якунда турк клуби 4:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!