Фалькао яна Испанияга қайтиши мумкин

Колумбиялик машҳур ҳужумчи Радамель Фалькао "Райо Вальекано"га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Фалькао "Галатасарой" билан амалдаги шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш бўйича келишиб олган. Шу тариқа у испан клубига эркин агент сифатида текинга кўчиб ўтиши мумкин.

Фалькао учун Испания чемпионати бегона эмас. У 2011-2013 йилларда "Атлетико" шарафини ҳимоя қилган.

35 ёшли Фалькао "Галатасарой" сафида 2019 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида тур клубида 43 та ўйинда майдонга тушди ва 20 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар