Ферран Торрес: "Энди ҳаммаси ўз қўлимизда"

"Барселона" Ла Лига чемпионлиги сари яна бир катта қадам ташлади. Каталонияликлар дербида "Эспаньол"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, жадвалдаги асосий таъқибчиси "Реал" билан фарқни 9 очкога етказди. Бунга мадридликларнинг "Жирона" билан 1:1 ўйнагани ҳам сабаб бўлди.

Дерби қаҳрамонларидан бири бўлган Ферран Торрес икки гол муаллифига айланди ва чемпионлик кураши ҳақида ишончли фикр билдирди.

"Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Биз жуда яхши ҳолатдамиз — Ла Лига бош совринини қўлга киритиш учун барча имкониятлар ўз қўлимизда", — деди испаниялик ҳужумчи.

Ҳозир "Барселона" ҳисобида 79 очко бор ва мавсум якунига қадар яна 7 тур қолган. Шундай вазиятда Флик шогирдлари ҳар бир ўйинни финалдек ўтказса, чемпионликни расман ҳал қилиб қўйиши мумкин.

Каталония клуби 22 апрель куни ўз майдонида "Сельта"ни қабул қилади. Унга қадар эса жамоани янада муҳим синов — 14 апрель куни "Атлетико"га қарши Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳси кутиб турибди. Бу ўйин мавсум тақдирини белгилаб бериши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!