FIFA 19 футбол симуляторида Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси бўлади

FIFA футбол симуляторлари ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган Electronic Arts компанияси УЕФАдан Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси мусобақалари лицензиясини қўлга киритди.

Fox Sports тарқатган хабарга кўра янгиланган FIFA 19’да клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақалар пайдо бўлади.

Ушбу имконият Pro Evolution Soccer футбол симулятори ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган Япониянинг Konami компанияси УЕФА билан келишувни давом эттиришни истамагандан сўнг пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Pro Evolution Soccer футбол симуляторида энди ЕЧЛ ва ЕЛ мусобақалари бўлмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!