Футзал. Чорак финалда супер баҳс гувоҳи бўламиз!

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати нимчорак финалдан ўрин олган Испания - Чехия ўйини якунига етди ва унда испанлар рақибидан 5:2 ҳисобида устун келди.

"Қизил фурия" сафида Рауль, Гомез, Рая, Адолфо ва Ортиз ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Чехлардан Ресетар ва Коуделка рақиб дарвозасини ишғол этди.  

Шунингдек, Португалия - Сербия бахси ҳам юқоридаги ўйин билан параллел тарзда бўлиб ўтди. Мазкур ўйиннинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Қўшимча бўлимда португаллардан Варела ва Менданко гол урган бўлса, Жоау ўз дарвозаси ишғол этиб қўйди. Ҳисоб 4:3

Маълумот ўрнида, чорак финалда Испания - Португалия ўйини гувоҳи бўламиз. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар