Футзал. Камбэк амалга оширган Португалия ярим финалга чиқди!

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати чорак финал босқичидан ўрин олган Испания - Португалия учрашуви якунига етди. Унда номинал меҳмонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

21 ва 23-дақиқаларда иккита гол урган испанлар ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Бироқ португалияликлар асосий вақт якунига қадар мувозанатни тиклади. Қўшимча бўлимларда испаниялик Рая ўз дарвозасини ишғол этиб қўйган бўлса, Варела Португалиянинг 4-голига муаллифлик қилди.

Энди уларга ярим финалда Қозоғистон - Эрон беллашуви ғолиби рақиблик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!