Футзал. "Локомотив" – "Насаф" ўйинида 12та, "Ҳуахин-Жиззах" ва "Нефтчи" баҳсида эса 8та гол урилди (фотогалерея)

Бугундан Футзал бўйича Ўзбекистон Олий Лигаси 5-тур ўйинлари старт олди.

"Ҳуахин-Жиззах" жамоасига қарши майдонга тушган "Нефтчи" 3:5 ҳисобида мағлуб бўлди. "Строител Зарафшон" жамоаси эса "Динамо"ни 3:1 ҳисобида енгиб, мавсумдаги илк ғалабасига эришди.

Шунингдек, "Навбаҳор" – "Металлург" баҳсида наманганликлар устун келди, 3:2. Куннинг сўнгги ўйинида "Локомотив" "Насаф" дарвозасига 8та гол урди ва 4та қабул қилиб олди.

Қуйида энг сара суратларни томоша қилинг:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!