Футзал. Миср - Ўзбекистон учрашувининг расмийлари

Бугун футзал бўйича Литвадаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқич баҳслари давом эттирилади. Биз учун 3-тур учрашуви жуда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки ўйинда имкониятни бой бериб турнир жадвалида охирги ўринда бормоқда. Энди бугун Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 3 очкоси бор Мисрга қарша баҳс юритади.

Квартетимиз пешқадами Россия эса Гватемала билан беллашади. Икки ўйин ҳам Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.

Ўзбекистоннинг Мисрга қарши учрашуви "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. Ўйин расмийлари билан танишинг:

Бош ҳакам — Дарио Сантамария (Aргентина)

Захира ҳаками — Хуан Кордеро (Испания)

Иккинчи ҳакам — Даниэль Родригес (Уругвай)

Учрашув комиссари — Силььвия Сергеюс (Литва)

Таймкипер — Диего Молина (Коста-Рика)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)