Футзал терма жамоамизнинг футбол терма жамоамиздан устунлиги нимада? - Хайрулла Ҳамидовдан жавоб

Футзал бўйича Литвадаги жаҳон чемпионатида қатнашган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ажойиб ўйинлар намойиш этиб, ўз тарихида илк бор гуруҳ босқичидан чиқди, дастлабки ғалабасини қўлга киритди. Охирги беллашувда эса сал қолса Эронни таслим этиши мумкин эди. Аммо якунда вакилларимизга футболдаги каби қўшимча вақтлар етишмади.

Футзалчиларимизнинг мана шу қаҳрамонликлари туфайли футболчиларга нисбатан эътирозлар янада кўпайди. Кўпчилик футболдаги пуллар, эътибор ва шароит футзалга қаратилиши керак, деган фикрларни илгари сурди.

Шу ўринда биз ҳам SPORTS.uz сайти томонидан ташкил этилган махсус кўрсатувимизда таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидовга футзал термасининг футбол термасидан устунлиги борасида савол билан мурожааат қилдик. Бунга эса Хайрулла Ҳамидов қуйидагича жавоб қайтарди.

- Футзал спорт тури ўлароқ футболга қараганда осонроқ. Яъни яккакурашчиларни чиқариш осонку. Бир боксчини устида ишласа, битта истеъдод олиб чиқади. Лекин Одил Аҳмедов футбол ўйнаб туриб Олимпиада ғолиби бўла олмайди, хоҳласа-да. Месси ва Роналду қандай футболчи бўлса ҳам жаҳон чемпиони бўла олмайди. Чунки футбол тизимга боғлиқ. Футбол каттароқ ҳажмда. Ҳар битта чизиққа яхши футболчи етиштириб чиқариш учун мамлакат катта салоҳиятга эга бўлиши лозим. Испания, Италия, Германия бунга мисол. Мусобақаларда бу давлатлар чемпион бўлмаса ҳам фаворит ҳисобланади. 

Шу томондан футзални карантин пайти ҳам ўтказиш осонроқ бўлди, барчани бир жойга олиб келиб. Мутасаддилар футболда қийналиб кетишди. Футболда одам кўп, катта карвон.

Бунда бизнинг бугунги салоҳиятимизни битта Элдор Шомуродовни, битта Одил Аҳмедовни, битта Игнатий Нестеровни, битта Анзур Исмоиловни етиштириб бериши мумкин, бўлди. Бу ҳозирги максимумимиз. Бошқа давлатлар мисолида кўрадиган бўлсак, “Тоттенхэм” - “Челси” учрашувида “шпорлар”нинг 3-4 та муҳим футболчиси ўйнамаганди, жамоанинг ҳамма жойи илма-тешик бўлиб кетди. Шунда “аристократлар”нинг барча позициялари тўлалиги учун “Челси”ни қудратли давлат сифатида кўрдим.

IMG_7190

Кўпинча, таксида юрганимизда айтишади, Ўзбекистонда 11 та бола чиқмайдими? деб. Бу ўз-ўзидан бўлмайди. Ҳар бир чизиққа футболчи етиб келгунча қанча позицияларни босиб келади? Шу боис футболни оғир жараён деб ўйлайман.

Мотивация маносида футболга футзалдан ўрнак ол, деймиз. Лекин футзал футбол ва яккакурашчиларнинг ўртасида. Футзални шакллантириш осонроқ. Одам кам бўлганидан кейин сарф-ҳаражатлари ҳам камроқ, - деди Хайрулла Ҳамидов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
30/09/2021 13:29
Огир жараён эмас! Бу жараён хаммада бир хил булади. Футбол учун 14-15 та яхши футболчи тайёрлаш керак. Футзал учун эса нисбатан камрок спортчини тайёрлаш керак. Лекин барча давлатлар учун бу жараён бир хил! Демак, бахона топиш керак эмас. Футзалда муваккият козона олар эканмиз, демак футболда хам ютиш мумкин.