Голни нишонлагани Роналдуга қимматга тушди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси - Криштиану Роналду ЖЧ 2022 мусобақасининг саралаш учрашуви доирасда Aзербайжон билан баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Бунга Ирландияга қарши ўйинниг 90+6 дақиқасида киритган голни либосини ечиб нишонлагани сабаб бўлди. Ҳакам кўрсатган сариқ унинг саралаш босқичидаги олган иккинчи карточкаси эди.

Эслатиб ўтамиз, Ирландияга қарши баҳсда Роналду 89 ва 90+6 минутларда гол киритиб жамоаси ғалабасини таъминлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар