Гвардиола кўп гол ураётган Умарни чақирди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола анчадан бери тўпурар ҳужумчи қидирмоқда. “Шаҳарликлар” устозининг назари “Альмерия” таркибида Сегундада 20 та гол урган Содиқ Умарга тушди.

Аслида Гвардиоланинг асосий мақсади “Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейнни олиш ҳисобланади. Бироқ, бу  трансфер 150-200 миллион фунтга баҳоланаётгани боис, кейинги йилга қолдирилиши мумкин.

Шунинг учун Гвардиола бу йили арзон, лекин истеъдодли ҳужумчи олиш билан чекланмоқчи.

Примерага чиқа олмаган “Альмерия” 24 ёшли ҳужумчини сотиб юборишга тайёр. Испанлар нигериялик тўпурар учун 30 миллион евро сўрамоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар