Гвардиола ва Хави футболчи алмашади

“Манчестер Сити” ва “Барселона” раҳбарияти ўзаро футболчи алмаштириши кутилмоқда. “Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола собиқ жамоасидан нидерландиялик Френки де Йонгни олмоқчи.

Каталонияликлар Раҳим Стерлингни олиш эвазига бу футболчини қўйиб юборишга қарши эмас. Бундан ташқари, англияликлар 20 миллион евро миқдорида пул тўлашига ҳам тўғри келади.

Стерлинг жорий мавсумда 15 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва бир жуфт голли пас узатди. Френки де Йонг эса 13 та ўйинда қатнашиб, иккита ассистни амалга оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар