Гвардиола хайрлашмоқчи бўлган йигит “Сити”нинг энг зўр ўйинчисига айланди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзги трансферлар вақтида португалиялик Бернарду Силвани бошқа жамоага ўтказиб юборишга розилик берганди. Бироқ, мавсумни юқори савияда ўтказаётган истеъдодли ярим ҳимоячи испаниялик мураббий фикрини ўзгартирди.

Бернарду Силва жорий мавсумда премьер-лигада ўнта учрашувда учта гол уриб, битта голли пас оширди. Унинг голлари жамоасига “Лестер”, “Бёрнли” ва “Манчестер Юнайтед”  устидан ғалаба келтирди.

Энди Хосеп Гвардиола 27 ёшли  шогирдини жамоанинг алмаштириб бўлмас ўйинчиси эканини жар солмоқда.

- Агар унинг ҳозир майдонда амалга ошираётган ишларини инобатга олсак, у алмаштириб бўлмас ўйинчидир. Аввалги икки мавсумда Бернарду кўп ўйнамади, чунки ҳозирги даражадаги ўйинни намойиш эта олмаган эди. Айни пайтда нафақат Европа, балки бутун дунёда ҳам Силва қилаётганларини уддалайдиган ўйинчини топиб бўлмайди. Бернарду Силва майдонда олтита позицияда тўп тепишга қодир ақлли ва ижодкор футболчидир, - деди Хосеп Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!