Гвардиолага керак бўлмай қолган юлдузнинг харидори кўпайиб кетди

“Манчестер Сити” жамоанинг энг қимматбаҳо футболчиларидан ҳисобланган Раҳим Стерлинг билан хайрлашиши мумкин.

Хосеп Гвардиола кейинги пайтда унга у қадар ишонч билдирмаяпти.

26 ёшли ҳужумкор футболчи тез орада Манчестердан кетиши кутилмоқда ва унга харидорлар сони ортиб бормоқда.

Стерлингга “Ливерпуль” ва “Барселона” қизиқиш билдирган эди. Энди улар қаторига “Арсенал” ҳам қўшилди. “Канонирлар” Стерлинг трансферини январь ойида амалга оширмоқчи ва тегишли таклиф тайёрлашга киришган.

Раҳим Стерлингнинг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача тузилган. Уни қўлга киритмоқчи бўлган клуб камида 90 миллион евродан воз кечишига тўғри келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар