Ҳамиджон Актамов:

Coca Cola Суперлига 20-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" (0:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов қатнашиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Авваламбор ассалому алайкум! Шундай яхши ўйин бўлишини кутгандик, дуранг адолатли бўлди деб ўйлайман. "Навбаҳор"да ҳам, бизда ҳам вазиятлар бўлди. Ким гол урса, ўша ғалаба қозонарди. Имкониятлар яратганимизга қарамай, улардан фойдалана олмадик.

- Ўйин бошида ҳакам томонидан бир-иккита хато бўлганди, жаҳлим чиқди. Одамман, темир эмасман, ўрнимда бошқа одам бўлганда ҳам шундай бўлиши аниқ эди. Бабаяннинг футболга қайтиши ҳақида? Футболга меҳнати синган мутахассис. Унинг ишига мухлислар баҳо беришади.

- Бугунги ўйин натижасидан қониқиш ҳосил қилмадим. Ютишимиз керак эди. Олдимизга қўйилган вазифани бажариш учун охиригача курашамиз, тўхташ йўқ, - фикрларини якунлади Ҳамиджон Актамов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)