Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонини йирик ҳисобда таслим қилиб, ярим финалга чиқди
Япония мезбонлигида ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон U-23 футбол терма жамоаси ярим финалга йўл олди.
Вакилларимиз чорак финал босқичида Саудия Арабистонига қарши майдонга тушиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб, 12-дақиқада Дилшод Муртазоев ҳисобни очган бўлса, баҳс якунига қадар Азизбек Тўлқинбеков ҳамда Фирдавс Абдураҳмонов гол киритиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Шу тариқа, Равшан Ҳайдаров шогирдлари 1/2 финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди

Фикрлар