Ҳамма нарса пулга боғлиқ эмас. Супермураббий “Ньюкасл”га рад жавобини берди

Саудия Арабистони инвесторлари қўлига ўтган “Ньюкасл”нинг янги раҳбарияти юқори мақсадларни учун курашадиган жамоа қуришни бош мураббий тайинлашдан бошламоқчи эди.

“Ньюкасл” бош мураббийлигига асосий номзод сифатида “Интер”ни чемпион қилганидан бери ишсиз юрган Антонио Конте кўрилаётган эди.

Маълумотларга қараганда, Антонио Конте бу лойиҳада иштирок этишни истамаган ва “Ньюкасл" раҳбарлари таклифини рад этган.

Ушбу жамоага бош мураббийлик қилиши мумкин бўлган номзодлар рўйхатида Фрэнк Лэмпард ва Стивен Жеррард ҳам бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)