Ҳамюртимиз тўп тепаётган жамоа Москвада ғалаба қозонди

Бироз олдин РПЛ 7-туридан ўрин олган "Динамо" - "Нижний Новгород" баҳси ўз якунига етди. 

Ҳамюртимиз тўп тепаётган "Нижний Новгород" жамоаси мазкур ўйинда "Динамо"ни сафарда мағлуб этди. Ҳисоб 1-2. 

Беллашувнинг 13-дақиқасида Макаров ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 75-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда, Горбунов ҳисобни тенглаштирди. 83-дақиқада эса кутилмаганда Калинский гол уриб, ўз жамоасини олдинга олиб чиқди ва ҳисоб ўйин якунига қадар бошқа ўзгармади. 

Эслатиб ўтамиз, бу баҳсда Иброҳимҳалил Йўлдошев 75 дақиқа ҳаракат қилди ва ўз ҳисобига самарали ҳаракат ёздириб қўя олмади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!