Асосий мазмунга ўтиш

MMA

Ҳамюртларимиз жангига ҳам оз вақт қолмоқда!

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Улар нуфузли промоушенларда жанг қилишади.

Ҳамюртимиз Махмуд Муродов(26-8-1 N/C) 21 сентябрь куни Словакиянинг "Oktagon 61" турнирида иштирок этади. Унга Скотт Асхам(20-6) рақиблик қилади.

UFC билан шартнома имзолаган Рамазон Темиров(15-2-1) дебют баҳсида СиЖей Вергара(12-5-1)га қарши кураш олиб боради. Мазкур тўқнашув 12 октябрь куни "UFC Fight Night 244" турнири доирасида бўлиб ўтади.

Яна бир таниқли жангчимиз Нурсултон Рўзибоев(34-9-2-2 N/C) 26 октябрда "UFC 308" мусобақасида Ренат Фахретдинов(22-1-1)га қарши октагонга чиқади.

Бўлажак баҳсларда вакилларимизга омад тилаб қоламиз !

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ