Ҳозир бу футболчи Роналдудан анча кучли!

“Арсенал” афсонаси Пол Мерсон “Манчестер Сити”нинг ҳужумкор футболчиси Бернарду Силва Англия премьер-лигасининг энг зўр ўйинчиси эканини таъкидламоқда.

- Бернарду Силва ўзининг энг зўр ўйинларини кўрсатмоқда. Авваллари Рияд Маҳрез, Раҳим Стерлинг ва Кевин Де Брюйне жамоанинг ўзгартириб бўлмас ўйинчилари эди. Ҳозир жамоа тумори Бернарду Силвадир.Бу борада Хосеп Гвардиоланинг омади чопган.

Ҳозир Бернарду Силва премьер-лиганинг энг зўр ўйинчиси. Унга ҳеч ким тенглаша олмайди.

Мени нотўғри тушунманг, у Роналду фаолияти давомида эришган чўққиларни ҳеч қачон забт эта олмайди. Лекин ҳозирги пайтда Бернарду Силвадан зўри йўқ, - деди Пол Мерсон Manchester Evening News нашрига берган интервьюсида.

Бернарду Силва жорий мавсумда 15 та учрашувда еттита гол уриб, жамоасининг асосий тўпурарига айланиб олди. У ички рақобатда Кевин де Брюйнени ортда қолдирмоқда. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×