Ҳужумчи “Сити” таклифини рад этди

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Лукас Нмеч фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.

Маълумотларга қараганда, Бундеслиганинг бешта клуби германиялик футболчини ўз ватанига қайтармоқчи.

Лукас Нмеч Хосеп Гвардиоланинг режаларига кирмайди. 22 ёшли ҳужумни якунланган мавсумни ижара асосида “Андерлехт”да ўтказди ва Бельгия олий лигасида 37 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та тўп киритди.

Нмечнинг ўзи ҳам “Сити”ни тарк этишга қарор қилган ва “шаҳарликлар”нинг янги битим ҳақидаги таклифини рад этди. Лукас Германия ёшлар терма жамоаси билан халқаро турнир ғолиби бўлди ва тўртта гол билан жамоа тўпурари бўлди.

“Манчестер Сити” шартномаси бир йилдан сўнг якунланадиган футболчини 8,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар