Ибрагимовичнинг супер голи "Милан"ни мағлубиятдан қутқариб қолди (видео)

А Серия 17-туридан ўрин олган "Удинезе" - "Милан" учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. 

Дастлаб, мезбонлар футболчиси Бето ҳисобни очди. Ўйин тугашига яқин Ибрагимович қайчи усулида йўлланган супер зарба билан ҳисобни тенглаштирди. 

Шундай қилиб, "россонерилар" 39 очко тўплаган ҳолда, Италия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 17 очкоси бор "Удинезе" эса 15-ўринни банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!