Икки нафар ўзбекистонлик ММА вакили Бразилияда жанг қилади

Юртимизда истеъдодли ММА жангчилари кўплаб топилади. Шуларнинг сарасига Рамазон Темировни ҳам қўшиш мумкин. 

Ушбу ҳамюртимиз фаолияти мобайнида GFC, Octagon, "Legion Fighting Championship",  "Emperor Fighting Championship" промоушенларида ўз жангларини ўтказган эди. 

Жасур Алижонов қўл остида Тошкентда машғулотлар ўтаётган ушбу жангчимиз ҳозирда Бразиялиянинг Сан-Паулу шаҳрида навбатдаги жангига ҳозирлик кўрмоқда. У 24 сентябрь куни айнан, Бразилияда жанг қилади. 

Темировнинг рақиби мезбонлар вакили "Мудиньо" номи билан машҳур Даниэль Консейсао бўлади. Мазкур қарама-қаршилик супер енгил (-56,7 кг ) вазн тоифасида ўтказилади. 

Эътиборли жиҳати ҳар иккиси ҳам 5 та жанг ўтказиб, уларнинг биттасида мағлубиятга учрашган. Шунингдек, 15 сентябрь куни яна бир ўзбекистонлик ММА вакили Холмурод Нурматов ҳам Бразилияда октагонга кўтарилади. Ҳозирча унинг рақиби маълум эмас. 

Тез орада бу борада ҳам маълумот бериб ўтамиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар