Илҳом Мўминжонов янги мавсум учун

Янги мавсумда Суперлигада тўп сурадиган "Нефтчи" жамоаси беллашувларга тайёргарлик режасини белгилаб олди. Режага кўра, янги мавсумга тайёргарлик ишлари 3 босқичда амалга оширилади.

6 январдан бошланадиган 1-босқичда Илҳом Мўминжонов шогирдлари Тошкентда йиғилиб, машғулотларга киришадилар. Бу жараён 17 январгача давом этиб, орада битта ўртоқлик учрашувини ўтказиш кўзда тутилган.

20 январдан 10 февралгача давом этадиган 2-босқични фарғоналиклар Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказишади. Бу босқичда тайёргарликнинг муҳим қисми сифатида 4 та назорат учрашувларини ўтказиш режалаштирилган.

Тошкент ва Туркияда машғулот ҳамда назорат ўйинларини ўтказадиган "Нефтчи" жамоаси мавсумга тайёргарликнинг 3-босқичини Фарғонада давом эттиради. Бу босқичлар жараёнида жамоага қабул қилинган янги футболчиларнинг нимага қодир эканликлари ва жамоанинг мавсумга тайёргарлик даражасига баҳо берилади.

“Нефтчи” матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×