Инсиньега МЛСдан супер таклиф бўлмоқда

"Наполи" клуби ярим ҳимоячиси Лоренцо Инсинье Европани тарк этиб, океан ортига йўл олиши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, Канаданинг "Торонто" клуби 30 ёшли италиялик футболчига супер таклиф билан мурожаат қилган. Унга кўра, МЛС клуби Инсиньега 3 йиллик шартнома ва йилига 8 миллион евро маош тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Инсиньенинг “Наполи” билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади. Агар томонлар келишувни узайтирмаса, Лоренцо жамоани эркин агент сифатида тарк этади.

Неаполликлар сардори жорий мавсум жами 18 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×