"Интер" азалий рақибидан футболчи олмоқчи

Миланнинг "Интер" жамоаси "Ювентус" футболчиси Пауло Дибалани ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда. Бу ҳақда "Gazzetta" нашри хабар берди. 

"Нерадзуррилар" аргентиналик ўйинчининг "кекса синьора" билан шартномасини узайтирмаслигидан фойдаланиб қолмоқчи. 

Айни вақтда 28 ёшли футболчи Турин клубидан катта маош сўрамоқда. "Ювентус" раҳбарияти молиявий қийинчиликлар даврида бу талабни бажара олмаслигини маълум қилган. 

Маълумот ўрнида, Пауло ушбу мавсум А Серия доирасида 15 та ўйин ўтказиб, 6 та гол ва 3 та ассистни ўз номига ёздириб қўйди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!