"Интер" сафарда қийин ғалабани қўлга киритди

Италия чемпионати 7-туридан ўрин олган "Сассуоло" - "Интер" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда амалдаги чемпион қийинчилик билан ғалаба қозонди.

Баҳснинг 22-дақиқасида Берарди пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очган бўлса, 58-дақиқада Жеко мувозанатни тиклади. 78-дақиқада мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди ва Лаутаро 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, "нерадзурри"га ғалаба тақдим этди. 

Ушбу натижадан кейин "Интер" очколари сонини 17 тага етказган ҳолда, А Серия турнир жадвалида "Милан"дан ўзиб кетишга муваффақ бўлди. 7 очкоси ўзгармай қолган "Сассуоло" ҳозирда 12-ўринда бормоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!