"Интер" "Ювентус"ни 121 дақиқада киритилган гол эвазига мағлуб этиб, чемпионга айланди

Италия Суперкубоги финалидан ўрин олган "Интер" - "Ювентус" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда Милан клуби 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, Маккени ҳисобни очди. Бироз ўтиб Мартинес мувозанатни тиклади. 120 дақиқада Санчес томонидан киритилган гол "Интер"га муҳим ғалабани келтирди. 

Шундай қилиб, "Интер" Италия Суперкубоги ғолибига айланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!