Асосий мазмунга ўтиш

Ислом Махачев: "Бу жанг Зубайра Тухугов учун осон бўлмайди!"

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

UFC собиқ чемпиони яқинлашиб келаётган Артём Лобов ва Зубайра Тухугов ўртасидаги жанг ҳақида ўз фикрларини билдирди.

UFC собиқ чемпиони Ислом Махачев яқинлашиб келаётган Артём Лобов ва Зубайра Тухугов ўртасидаги жанг ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Лобов стратегияга кўп эътибор бермайди, у фақат жанг қилиш учун октагонга чиқади. Рекорди 15-15 бўлишига қарамай, у курашдан қўрқмайди. Артёмнинг яланғоч қўл жангларини кўриб ҳайратландим. Бу тўқнашув Тухугов учун осон бўлмаслиги аниқ. Бироқ, ўйлашимча, Зубайра мазкур баҳсга тайёр. Биз уч ҳафтадан бери яхши машғулот олиб боряпмиз. У яхши формада", - деди доғистонлик ММА жангчиси.

Эслатиб ўтамиз, Артём ва Тухугов тўқнашуви 3 октябрь куни БААда ўтказилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ