Испан футболининг бўлажак юлдузи "Барса"га қайтиши мумкин

"РБ Лейпциг" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо яна "Барселона"га қайтишга яқин турибди.

Инсайдер Ферран Мартинеснинг хабар беришича, немис клуби испаниялик футболчини жорий қишки трансферлар даврида “Барса”га қўйиб юборишга розилик билдирган.

Асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланган Ольмо жорий мавсум Бундеслигада 4 та баҳсда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!