Исроил Мадримов ва Мишель Соро жангини ўтказадиган компания номи аниқ бўлди

20 сентябрь куни WВА ташкилоти Исроил Мадримов ва Мишель Соро жангини ташкил этиш учун промоутерлик аукционини ўтказиши хақида хабар берган эдик. Sports.uz манбаларига кўра, Matchroom компанияси мазкур савдода 245 минг доллар эвазига ғолиб бўлди ва жанг ташкилотчилигини қўлга киритди. Баҳс супер ярим ўрта вазн тоифасида WВА жаҳон чемпионлик камари учун якуний элиминатор жанги ҳисобланади. Ғолиб ҳозирда Жермелл Чарлога тегишли бўлган камарга мажбурий даъвогар бўлади. Ушбу тўқнашув таxминий санаси 11 декабрь, манзил сифатида Америка Қўшма Штатлари ва Украина кўрсатилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)