Италия - Бельгия. Матнли трансляция

Бироздан сўнг Миллатлар лигаси доирасида Италия - Бельгия иштирокида 3-ўрин учун бахс старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 


  • 90+4'

    Учрашув якунига етди. Италия Миллатлар лигаси бронза медали соҳиби! 

  • 90+2'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    Кьеза ўрнига Бернардески майдонга тушди. 

  • 87'

    ГООООООООЛ! Де Брюйненинг узатмасидан сўнг де Кетеларе орадаги фарқни қисқартирди. 

  • 84'

    Де Брюйненинг пасидан сўнг Карраскода яхши имконият вужудга келди, бироқ унинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлди. 

  • 81'

    Каррасконинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегди. 

  • 80'

    Де Брюйне тушганидан бери Бельгиянинг ҳужумларида кескинлик пайдо бўлди. 

  • 77'

    Бельгия тинимсиз ҳужумлар уюштирмоқда. 

  • 74'

    Италияда ажойиб имконият вужудга келди, бироқ гол бўлмади. 

  • 71'

    Мойзе Кинда ажойиб имконият вужудга келди, бироқ у зарба йўллашнинг имконини топа олмади. 

  • 70'

    Барелла ва Пеллегрини майдонни тарк этди. Жоржиньо ва Кристанте уларнниг ўрнига ўйинни давом эттиради. 

  • 68'

    Алдервейрелднинг зарбасидан сўнг Доннарума тўпни қайтариб юборди. 

  • 66'

    Пеллегринининг узатмаси Берардигача етиб бормади. 

  • 64'

    Берарди пенальтидан унумли фойдаланиб, орадаги фарқни 2:0га етказиб қўйди. 

  • 63'

    Кьеза рақиб жарима майдони ичида Тимоти Кастань томонидан йиқитилди ва Бельгия дарвозаси томон пенальти белгиланди. 

  • 59'

    Батшуайининг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегди. 

  • 56'

    Аксел Витсел сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 54'

    Пеллегринининг ажойиб ҳаракатларидан сўнг Италияда яхши имконият вужудга келди, бироқ Берарди зарба беришнинг уддасидан чиқмади. 

  • 51'

    Италия олдинга ўтаётшан эди, бироқ ҳимоячилар бу сафар ишончли ўйнади. 

  • 49'

    Бельгиянинг ҳужуми бесамар якунланди. 

  • 46'

    ГОООООЛ! Ўйинда ҳисоб очилди. Барелланинг тўхтатмай тепган зарбасини Куртуа қайтара олмади. 

  • 45'

    Иккинчи бўлимга старт берилди. 

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилганича йўқ. 

  • 45+1'

    Италия бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди, бироқ бесамар 

  • 45'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилд. 

  • 45'

    Кьеза бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. 

  • 43'

    Бельгия бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 40'

    Локателлига нисбатан Тилеманс ўйин қоидасини бузди. 

  • 37'

    Бельгия устунликни ўз қўлига олди. 

  • 34'

    Бельгия майда паслар билан тўпни эгаллаб турибди. 

  • 32'

    Барелланинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 29'

    Ди Лоренцо Карраскога нисбатан ишлатган фолидан сўнг сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 27'

    Италия футболчисининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Куртуа осонлик билан эгаллаб олди. 

  • 25'

    Берардининг пасидан сўнг Ди Лоренцо тўпни тўхтата олмади. 

  • 21'

    Италия бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 20'

    Кьеза рақиб жарима майдони ичида яхши очилди. Унинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қолди. 

  • 19'

    Тилемансга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 16'

    Майдон марказида Италия тўпни эгаллаб турибди. 

  • 13'

    Италия жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 10'

    Бельгияда яхши имконият вужудга келди, аммо ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

  • 7'

    Батшуайининг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 5'

    Ҳозирча италянлар майдонда фаолроқ ҳаракат қилмоқда. 

  • 2'

    Кьеза яхши вазиятга чиқиб борди ва зарба йўллади. Ҳимоячилар унинг зарбаси йўлига тўғаноқ бўла олди. 

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    Миллатлар лигаси доирасида Италия - Бельгия ўртасидаги 3-ўрин учун ўйин бошланиш арафасида. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб  боришингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!