Жаҳон чемпионатида қатнашиш учун “Реал”да ўйнашим керак!

“Олтин тўп” соҳиби Лука Модрич Хорватия терма жамоаси билан 2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этишни  режалаштирмоқда.

36 ёшли футболчи терма жамоадан таклиф олиш учун “Реал” сафидаги иштирокини давом эттириши керак бўлади. Шунинг учун ҳам Лука Модрич мадридликлар билан яна бир йиллик шартнома тузади.

“Қироллик клуби” мураббийлар штаби ёши ўтиб қолганига қарамай, Лука Модричнинг майдондаги ҳаракатларига юқори баҳо бермоқда ва бош мураббий Карло Анчелотти кейинчалик ҳам тажрибали футболчига ишонч билдиришда давом этади.

Бугунги кунда Лука Модричнинг трансфери 10 миллион еврога баҳоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар