Жароҳат олган футболчиларга энг кўп маош тўлаган клубларни биласизми?

Испаниянинг Marca нашри Betiton Sports тадқиқотига асосланиб, жароҳат олган футболчиларнинг маошига энг кўп пул сарфлайдиган клублар рўйхатини эълон қилди.

Юқоридаги манбага кўра, бу борада “Реал” “етакчилик” қилмоқда. “Қироллик клуби” бельгиялик ярим ҳимоячи Эден Азарга ҳафтасига 475 минг евро тўлаган. Жароҳатлар туфайли у ўтган мавсум 252 кунни ўтказиб юборди. Шу тариқа, “Реал” футболчига майдонга туша олмаган бўлса ҳам унга қарийб 17 миллион евро тўлаган.

Рўйхатда иккинчи ўринни "Барселона" клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Филиппе Коутино эгаллади. Бразилиялик футболчи ҳафтасига 474 минг евро ишлаб топади ва у жароҳати туфайли 233 кунни ўтказиб юборди. Коутиньо ўйнамаган вақти учун каталонияликлар унга 16 миллион евро тўлаган.

Рўйхатнинг учинчи поғонасини ПСЖнинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар эгаллади. У ҳафтасига миллион евро ишлаб топади ва ўтган мавсум 95 кунни ўтказиб юборди. Парижликларнинг бу борадаги зарари тахминан 13,6 миллион еврони ташкил қилади.

Маълумот учун, тадқиқот 2020 йил апрелидан 2021 йил мартигача бўлган даврни ўз ичига олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар