ЖЧ-2018: Бугунги ўйинлар пайти об-ҳаво қандай?

Бугун футбол бўйича жаҳон чемпионатининг еттинчи кун беллашувлари доирасидан ўрин олган 3 та баҳс бўлиб, уларга Москва, Ростов ва Қозон шаҳарлари мезбонлик қилади. 

Гидрометеоролгия маълумотларига кўра, бироздан сўнг Москвада старт оладиган Португалия ҳамда Марокаш жамоалари учрашувида ҳаво ҳарорати 20-21 даража илиқ бўлади ва ёғингарчилик кузатилмайди. 

Ростов-на-Дон шаҳрида кечадиган Уругвай ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари анча иссиқроқ ҳавода ўйнашади. Баҳс давомида шаҳарда ҳарорат 28-32 даража иссиқ ва ҳаво очиқ бўлади. 

Куннинг сўнгги беллашуви Эрон ва Испания терма жамоалари баҳсида 16-18 даража илиқ бўлади. Вақти-вақти билан майда ёмғир ёғиши мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!