Италиянинг "Женоа" клуби эгаси ўзгарди. Aмериканинг улкан компанияларидан бири - "777 Partners" клубнинг бошқарувини қўлга олиш учун етарли бўлган акцияларни қўлга киритди.

"Le Gazzeta Della Sport" нашри берган маълумотларга қараганда, томонлар бир неча ой давомида музокаралар ўтказган. Катта эҳтимол билан 14 сентябрь санасида расман янги раҳбарлар оммага таништирилиши кутилмоқда.

Жамоа президенти - Энрико Прециози клубда акция эгаси сифатида фаолиятини давом эттиради. У Яна 3 йил давомида жамоа бошқарувида иштирок этади. Шу тариқа, "Женоа" "A серия"даги хорижликларга тегишли бўлган 8 жамоага айланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар