Жеррард азалий рақибларини бошқаради

Юлдузли онлари “Ливерпуль”да ўтказган Стивен Жеррард футболчилик даврида асосий рақобатчиларидан бўлган “Тоттенхэм” футболчиларига устозлик қилиш имконига эга бўлди.

Шотландиянинг “Рейнжерс” жамоасини муваффақиятли бошқариб келаётган Жеррардни “Тоттенхэм” раҳбарияти ишга таклиф қилишни режалаштирмоқда. Моуриньони истеъфога чиқарганидан кейин лондонликлар Нуну Санту билан музокара қилаётган эди. Маълумотларга қараганда, томонлар келиша олмаётгани боис, Жеррард варианти ўртага ташланди.

Жеррард “Рейнжерс”ни Шотландия чемпионига айлантирганидан кейин унинг Англия премьер-лигаси қайтиши ҳақида хабарлар тарқатила бошланди. Кўпчилик Стивен Юрген Клоппдан кейин ўзига қадрдон бўлган “Ливерпуль”ни бошқаришини кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!