Жейдон Санчо энди бошқа иш қилади

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер ёзди қимматга олинган Жейдон Санчонинг майдондаги вазифасини ўзгатирадиган бўлди.

Жорий мавсумда бир неча ўйинларни бой берган норвегиялик мутахассис ўйин тактикасини 3-5-2 схемасига ўтказади. Агар жамоа учта ҳимоячи билан ўйнаса, Аарон Ван-Биссака муаммога дуч келади.

Бу футболчи ҳимояда яхши ўйнагани билан ҳужум уюштиришда самарасиз. Шу боис, мураббийлар штаби ҳужумкор ярим ҳимоячи Жейдон Санчони қанот ҳимоячисига айлантирмоқчи. Шунда Санчо бутун қанот бўйлаб ҳаракат қилишига тўғри келади.

Айни пайтда мураббийлар штаби машғулотларда Санчони янги позициясида синаб кўрмоқда ва унинг ҳимоявий ўйин услубини ўзлаштиришига ёрдам беришяпти.

Бу тактика орқали Сульшер ҳам қимматбаҳо ўйинчидан фойдаланиш имконига эга бўлади, ҳам жамоанинг ҳужумкорлиги оширишга эришади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар