Жейдон Санчонинг қайси жамоага ўтиши аниқ бўлди. Тез орада шартнома имзоланади

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттиради. Бу ҳақда WAZ хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 21 ёшли англиялик футболчи яқин вақтлар ичида "қизил иблислар" билан шартнома имзолайди. The Telegraph нашрининг ёзишича, ушбу трансфер МЮ учун 90 миллион евродан камига тушмайди.

Санчо ўтган мавсум "Боруссия" сафида жами 38 ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 16 гол ҳамда 20 та голли узатма ёздириб қўйди.

Бундан аввалроқ Санчога “Манчестер Сити”дан ҳам қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!