Асосий мазмунга ўтиш

Жозе Моуриньо «Заря»га қарши ўйиндан сўнг Элдор Шомуродовни танқид қилди

Бекзод Исаев
Изоҳлар: 1

Мураббий учрашув ҳақида гапирди

Римнинг «Рома» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа Конференциялар лигасидаги «Заря»га қарши ўйин (3:0) тўғрисида фикр билдирди. Бу ҳақда «Footboob» нашри хабар берди.

Португалиялик 58 ёшли мутахассис Шомуродовнинг ўз даражасида ўйнай олмаганини таъкидлади.

- Тезкор гол бизга ишонч бағишлади. Элдор ўз даражасидаги ўйинни кўрсата олмади. Очиқ футбол намойиш этдик. Натижа мени қониқтирди ва у доим муҳим. Гуруҳдан чиқиш учун 5–6 очко тўплаш қолади. Ўйинда ҳеч ким жароҳатланмади. Асосий футболчиларга дам беришга қарор қилдим. Кимлардир захирада, кимлардир эса Римда қолди. А Серияда ҳам ғалабаларга эришишимиз лозим, – деди Моуриньо.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ