Канчельскис: Термани Бердиев бошқарсин!

“Навбаҳор”даги фаолияти билан ўзбекистонлик футбол мухлисларига яхши таниш бўлган Андрей Канчельскис Россия миллий терма жамоасини ким бошқариши кераклиги ҳақида фикр билдирди.

- Станислав Черчесовнинг истеъфоси кутилганди. Ўзини оқлаш учун яна нима дейиш мумкин? Ҳеч нима, албатта. Терма жамоага ким бош мураббий бўлишини федерациядаги футболга бегона одамлар ҳал қилсин.

Мендан бу борада фикр сўрашмайди, албатта. Мен Қурбон Бердиев, Юрий Сёмин ва Валерий Газзаев номзодини илгари сурган бўлардим.

Хорижликлардан Йоахим Лёв номзодини айтишмоқда. Идеал вариант, у жаҳон чемпионатини ютган, - деди Канчельскис.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар